Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Дашт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ташкилланган “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирларида спорт мусобақалари ҳам бўлиб ўтди
2024-01-25 20:00:42 2053
Одамларда катта таассурот қолдираётган маънавий-маърифий тадбир “Дашт” маҳалласи аҳолиси учун ҳудуддаги 21-мактабда ташкилланди.
Ёш йигит-қизлар, аёллар турли жамоаларга бўлинишиб спорт мусобақаларида беллашишди.
Ўзгача файз олган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Тўлқиной Тожиева, маънавият тарғиботчилари, мутасадди ташкилот вакиллари сўз олиб 2024 йил "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилиниши, ёшларга ва тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт шароитлар ва кенг имкониятлар тўғрисида йиғилганларга маълумотлар беришди.
Тадбир сўнггида мусобақа ғолибларига совғалар тақдим этилди.