Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Респондентларнинг ҳамда рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

×

 2024-01-26 15:49:23    4636

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашда респондентлардан олинган тўлиқ ва ишончли маълумотлар асос бўлиб хизмат қилади.

Аҳолини рўхатга олиш жараёнида респондентлар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар?

Респондентлар ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиши, ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиши, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириши, рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса — рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслиги, рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт эканлиги мазкур қонуннинг  19-моддасида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 16 мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ-611-сонли қонунининг 20-моддасига асосан рўйхатга олувчи ходимларнинг рўйхатга олиш варағига биноан респондентлардан шахсга доир маълумотларни олиши, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларни бажарганлик учун меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқига эга эканлиги, шахсга доир маълумотларни йиғишни бошлашдан олдин респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ўз ваколатларига мувофиқ ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши, шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида Аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги, шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши, уларнинг мазмунини ошкор қилмаслик каби ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд.

 Маҳмуджонов Асрорбек Бағдод тумани статистика бўлими бошлиғи