Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилояти Бағдод туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари доирасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан БРИФИНГ

×

 2024-01-26 17:51:14    4623

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли Қарорига асосан
Бағдод туманида 2023 йил давомида “Фуқаролар ташаббусли жамғармаси”га 44 688 млн  маблағ ўтказилган бўлиб, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун 43 299 млн маблағ йўналтирилган, Шундан тадбирларни амалга ошириш учун 38 140 млн. сўм маблағ тўлаб берилган.

“Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилган маблағларни 16 588 млн. сўми махаллий кўчаларни асфалтлаш ишларига, 7 368 млн. сўми умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жихозлашга, 3 394 млн сўми соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жихозлашга, 219 млн сўми ичимлик суви таъминотини яхшилашга,  6 551 млн. сўми бошқа ижтимоий соха абъектларини таъмирлаш ва жихозлашга, 4 019 млн. сўми бошқа тадбирни амалга ошириш учун молиялаштирилди.

2023 йил биринчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида Бағдод туманида  6 та қиймати 7 100,0  млн.сўм бўлган таклифлар энг кўп овоз тўплаган холда ғолиб деб топилган.

Шунингдек,  ПҚ-117-сонли қарорга асосан 25 та 2000 ортиқ овоз тўплаб лекин ғолиб бўлмаган  таклифларга  қўшимча равишда 29 675,0 млн.сўм маблағлар ажратилди.

Жами 31 та 36 775,0 млн.сўмлик таклифларга маблағлар ажратилди.

 Шундан,

-Қурилиш-таъмирлаш бўйича 26 та таклифларга   30 875,0 млн.сум;

-Жиҳоз харид қилиш бўйича 5 та таклфиларга 5 900,7 млн.сўм.

Пудратчилар томонидан 5 та лойиха бўйича махсулотлар тўлиқ етказиб берилган. Бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш лойиҳалардан 24 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга қабул қилинган бўлса, 2 та лойихада фойдаланишга қабул қилиш жараёнлари кетмоқда,

Хусусан, Тумандаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг жихозлаш, Чексарой МФЙ худудига 1000 дона апора (сталба)лар сотиб олиш,  туман марказидаги 20 дона зах сув қочириш дренажларига янги 20 дона сув насоси ҳамда 20 та трансформаторлар сотиб олиш, туман  ёшлари учун  “IT-markaz”, ёшлар кутубхонаси ва касб хунар маркази хамда чет тиллари ўқитиш маркази учун моддий техник база сотиб олиш,  36-умумий ўрта таълим мактабини жихозлаш лойихалари буйича махсулотлар тўлиқ сотиб олинди.

Шунингдек,  Матқулобод МФЙ, Самарканд МФЙ, Ирголи МФЙга карашли Дорилбулок махалласи, Ултарма МФЙ Жар қишлоги, Ултарма МФЙ Ултарма қишлоғи, Қорақчитол МФЙ, Қашқаримакай МФЙ, Наврўз МФЙ, Ирғоли МФЙ Ирғоли қишлоғи, Хитой МФЙ, Бордон МФЙ, Янгиобод МФЙ кўчалари 2023 йил 1- мавсумида “Ташаббусли бюджет” доирасида жами 16 588 млн. сўмлик асфалтлаш ишлари амалга оширилди.

Худди шунингдек, Багдод тумани 53- сонли умумтаълим мактаби, 27-сонли умумтаълим мактаби, 6-сонли умумий ўрта таьлим мактаби, 40-сонли умумтаълим мактаби, Хазиний оилавий шифокорлик пункти, Қахат МФЙ худудидаги қишлоқ врачлик пункти, Қўғоли МФЙ биноси, Қўғоли МФЙга қарашли Болғоли қишлоғида маҳалла гузари, Ахборот кутубхона биноси, тумани марказида "Yoshlar markazi" биноси, тиббиёт бирлашмасига қарашли КТМП биносида қурилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди,

Обод юрт МФЙнинг Истиқлол, Тинчлик, Навбахор, Мустақиллик кўчаларидаги, Қоровултепа МФЙ худудидаги  Кўхинур, Саховатгўй, Китоб, Абдулла Авлоний, Фирдавс, Хазина, Қизғалдоқ, Гавхар, Бешкапа  кўчаларидаги, Амиробод МФЙ Кўркам, Обод, Озодлик, Сафо, Тинчлик кучаларидаги манавий эскирган электр тармоқлари янгиси билан алмаштирилди,

  2023 йил 2-мавсум доирасида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнида Бағдод туманида қиймати 6 496,0 млн сўм бўлган 5 та  лойиҳалар ғолиб деб топилган. Бугунги кун ҳолатига мазкур лойиҳалардан 3 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказибиб фойдаланишга қабул қилинди.

Хусусан: Бағдод тумани Матқулобод МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларини 4000 метр қисмини асфальтлаштириш, Чексарой МФЙнинг ички йўлларини асфалтлаштириш, Чекхитой МФЙда жойлашган Қўштол кўчасининг 800 метирига, Учариқ кўчасининг 800 метирига, Чаман кўчасининг 800 метирга, Қўшқайрағоч кўчасининг 800 метирига ва Хазиний кўчасининг 800 метирига асфалт қопламасини ётқизиш лойихалари якунига етказилиб фойдаланишга қабул қилинган бўлса,  Бағдод тумани 15-умумтаълим мактабининг капитал-таъмирлаш ишлари қиш мавсуми бўлишига қарамасдан жадаллик билан олиб борилмоқда, шунингдек, Бағдод тумани Жар қишлоқ ахолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун янги қудуқ қазиш,  2 дона сув минораси, 160 КВА элекр трансфарматор, 2 дона сув насос, 3500 метр сув тармоғи қуриш лойихаси бўйича хозирда смета хужжатлари таёрланмоқда.

Бағдод тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Садриддинов