Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли фаровонлигини оширишда ижтимоий ҳамкорликнинг ўрни.
2024-01-26 18:39:56 4608
Бугун Бағдод туман ҳокимлиги ҳамда Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда "Биргаликда фаровон келажак ва тараққиёт сари" лойиҳасига старт берилди.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Давлатов, туман ҳокими ўринбосари Т.Тожиева, ҳамкор ташкилот ҳамда лойиҳига қамраб олинган маҳалла "еттилиги" масъуллар иштирок этишди.
Даставвал, 2023 йил давомида тумадаги "Мурувват", "Қароқчитол", "Хитой" ҳамда "Чуваланчи" маҳалла фуқаролар йиғинларида аёллар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш борасида Фарғона вилоят фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази вилоят бўлинмаси томонидан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳисоботи берилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқоридаги тўртта МФЙда олиб борилган ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида 30 нафар "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да турувчи аёлларимиз бандлиги таъминланиб, уларга қарийиб 100 миллион сўмлик моддий-техник қўллов амалга оширилди.
Маълумки Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси томонидан эълон қилинган грант лойиҳалар орқали молиялаштириладиган мазкур лойиҳа бўйича ҳамкорлик 2024 йилда ҳам давом етишига келишиб олинди. Жумладан, "Чекхитой" МФЙда мочалкани қайта ишлаш, "Амиробод" ва "Чўлюнус" маҳалла фуқаролар йиғинларида сутни қайта ишлаш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилди.