Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кўп йиллик муаммони ижобий ечими таъминланмоқда
2024-02-05 15:18:48 3815
Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаиновга қабулларда келиб тушган мурожаатлар юзасидан манзилли ўрганишлар ҳам олиб бормоқда.
Аввалроқ, “Қирқволида” маҳалласида яшовчи Аҳмаджон ота туман ҳокимига мурожаат қилиб, қўшниси А.Х. билан томорқасига сув ўтказиш ариғи юзасида анча йиллардан буён келиша олмаётганлиги, девор қўшниси билан муросасизлиги сабаб бир неча бор жанжалли вазиятлар ҳам содир этилганлигини билдирди ва ушбу муаммони ҳал этишда амалий ёрдам сўраган эди.
Туман ҳокими ва ИИБ бошлиғи билан “Қирқволида”га, Аҳмаджон ота Қўчқоров хонадонига келишди. Икки томон ҳам тингланди. Туман кадастр бўлими ва ободонлаштириш бўлими бошлиқларига керакли кўрсатмалар берилди. Маҳалла раиси бошчилигида сув йўли масаласини ечиш ҳамда томонларни яраштируви, ҳудуд профилактика инспекторига жараённи назорат қилиб бориш топшириқлари берилди.
Мурожаат ижобий ҳал этилиши алоҳида назоратга олинди.