Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОД ТУМАНИДА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАГА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ СОВҒАСИ – ХОНАДОН КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ
2024-03-22 13:22:34 179
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бағдод туманда эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан “Боғишамол” МФЙ да яшовчи Маҳамаджонова Асалхон Кашофиддин қизига “Гулистон” МФЙдан икки хонали уй ордери ва хонадон калитини туман ҳокими Ғанижон Солиев топширди.
- Юртбошимдан жуда ҳам миннатдорман. “Наврўз” байрами арафасида бу энг яхши совға бўлди. Андижон Давлат тиббиёт иниститути 1- босқич талабасиман ва келажакда Ўзбекистон ривожига муносиб ҳиссамни албатта қўшаман – деди Асалхон.