Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
#Жараён Бағдод туман Кенгаши депутатлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатларини экишди.
2024-03-22 13:49:47 354
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллалар, аҳоли хонадонлари, йўл четлари ва белгиланган майдонларда мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, яшил майдонларни кенгайтириш ишлари жадаллик билан давом эмоқда.
Хусусан, кеча Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгаши депутатларининг ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида катта йўл ёқаларига манзарали дарахт кўчатлари экилди. Унда туман ҳокими Ғанижон Солиев ҳам иштирок этди.
- Экологик муаммолар кўплаб мамлакатларнинг глобал мавзусига айланиб улгурган. Бу эса, бутунжаҳон ҳамжамиятини она табиатни асрашга чақирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур йўналишдаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилаётгани ва бунда сизлар, Халқ вакиллари ҳам бир жам бўлиб фаол бўлаётганингиз қувонарли, албатта – деди туман ҳокими.