Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Наврўз байрами арафасида...

×

 2024-03-22 13:54:47    2262

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки давлатимиз раҳбари "Наврўз" байрами тантаналарини ўтказиш бўйича қабул қилган қарорларида  "Ҳеч ким меҳр ва мурувватдан четда қолмасин" туркум тадбирларини амалга оширишга алоҳида урғу берилган эди.

-Бугун Бағдод туман ҳокимлиги томонидан "Аёллар дафтари"да турувчи, ногиронлиги бор хотин - қизлардан 193 нафарга бир марталик моддий ёрдамлар берилди.  Шунингдек,  доимий турар жойига эга бўлмаган, ижарада яшаб келаётган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 5 нафар аёлларимизни ижара компенсациялари тўлаб берилган бўлса, 3 нафарини ҳар бирига 6 миллион сўмдан ортиқ маблағи даволаниши учун дори - дармонларига белгиланган тартибда ўтказиб берилди – дея хабар берди туман ҳокими ўринбосари Тўлқиной Тожиева

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари К.Кавлонова иштирок этди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)