Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

РАДДИЯ

 2024-03-23 16:26:01    3707

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида яшовчи фуқаро Алишер Примбердиев томонидан ижтимоий тармоқларда 2024 йилнинг 22 март куни эълон қилинган постда, Боғдод туманида амалга оширилган ишлар юзасидан асосланмаган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган турли ёлғон ва обрўсизлантирувчи маълумотлар тарқатилди.

 

Хусусан, фуқаро Алишер Примбердиев ҳеч қандай асоссиз ҳолатда, 2021 йили Бағдод туманини ижтимоий иктисодий инфратузилмасини яхшилаш учун Давлат бюджетидан ажратилган 100 000 000 000 (юз миллиард), 2018 йилда Фарғона вилояти Сувхўжалиги бошқармаси томонидан Бағдод туманидаги 17 та фермер хўжаликларига беғараз ёрдам сифатида берилган 3 000 000 000 (уч миллиард), 2020 йилда тумандаги 5 та фермер хўжаликлари қошида ташкил этилган 5 та Ишлаб чикариш кооперативларига 250 нафар ишсиз фуқароларни доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган 110 гектар суғориладиган унумдор ер майдонини ва уларга Бандлик органлари томонидан ажратилган 557 500 000 (беш юз эллик етти миллион беш юз минг) сўм субсидия маблағлари самарасиз сарф килиниб, талон-тарож килинганлигини, ушбу фуқаролар ердан ҳам, субсидия маблағларидан ҳам фойдаланмаганлигини таъкидлаган.

 

Бундан ташқари, 2021 йилда “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”ларида рўйхатда турган кам таъминланган ишсиз фуқароларни иш билан доимий бандлигини таьминлаш мақсадида 100 гектар ерлар давлат захирасидан чикарилган бўлсада, фуқароларга берилмаганлиги, имтиёзли кредитлар, ер берилди деб сохта ҳужжатлар билан бандлиги таьминланди деб дафтарлардан чиқариб юборилганлиги, МФЙ идораларининг бино-иншоотлари кимларнидир манфаати учун аукционларда сотиб юборилганлиги, зах қочириш тармоқлари қурилиш стандартларига мос келмаган ҳолда миллиардлаб пулларни самарасиз сарф килган ҳолда ёпиб юборилганлиги ҳақида ёлғон ва асоссиз ахборот тарқатган.

 

Юқорида келтирилган иддаоларнинг ҳеч бири ҳақиқатга тўғри келмаслиги, асоссиз эканлиги маълум қилинади.

 

Мавжуд қонунчиликка кўра, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш ва ҳақорат қилиш, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ахборотни тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган.

 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, фуқаро Алишер Примбердиев устидан унга нисбатан қонуний чора кўриш бўйича тегишли органларга ариза билан мурожаат қилиниши маълум қилинади.