Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАНИМИЗ ҲАМШИРАЛАРИГА ЯҲЁБЕК МЎМИНОВ КУЙЛАДИ. Бағдод тумани марказидаги “Шаршара” тантаналар саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

×

 2024-05-14 21:12:22    1005

PDF yuklash
Chop etish


БАҒДОД ТУМАН ҲОКИМИ ҒАНИЖОН СОЛИЕВ ТАБРИГИНИ ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ҚАҲРАМОН МИРТАЗАҚУЛОВ ЎҚИБ ЭШИТТИРДИ.
- Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамширалар! 
Авваламбор, барчангизни 12 май — Халқаро ҳамширалар куни билан чин дилдан самимий табриклайман.
Машаққатли, аммо бир вақтнинг ўзида шарафли касбингиз билан Сизлар кўплаб беморларнинг дардини енгил қилишда, уларни тушкунликдан чиқишида, ҳаётга яна умид билан боқишида беқиёс ҳисса қўшасиз. Шунинг учун халқимиз ҳам Сизларнинг меҳнатингизнинг доимо қадрлайди ва эъзозлайди.
Ушбу касб байрами билан табриклар эканман, Сизларга мустаҳкам соғлик, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Касб байрамингиз муборак бўлсин! – дейилган табрикда.
Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жамолиддин Шерғозиев йил давомида фаоллик кўрсатган  бир гуруҳ ҳамшираларга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.
Байрам иштирокчилари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов дилтортар қўшиқларини куйлаб берди. Туман маданият уйи хонандаларининг куй-қўшиқлари байрам тадбирига тороват олиб кирди.