Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

#Жараён 15/05/2024 ФАРАВОН ОИЛА САРИ...

×

 2024-05-15 21:52:26    890

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан муҳташам Маданият марказида “Фаровон оила сари...” шиори остида хотин-қизлар фаоллари, маҳалланинг фаол нуронийлари, ибратли ёш оилалар вакиллари иштирокида тантанали тадбир ташкил этилди.
ТАДБИРНИ ТУМАН ҲОКИМИ ҒАНИЖОН СОЛИЕВ ВА РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ КИРИШ СЎЗИ БИЛАН ОЧИБ БЕРИШДИ.
- Халқаро оила куни билан самимий қутлайман! Маҳалла масъуллари, намунали оилалар вакиллари доимо эътибор ва эътирофда. Чунки булар маҳаллаларимизда ибрат намунасидир. Буларнинг оилавий муносабатларда ўзаро ҳурмат, сабр-қаноат, оилавий қадриятлар ва фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратишлари, шунингдек, оила муқаддаслигини ҳар томонлама асраш муҳимлигини яхши англашлари қувонарлидир. Юртимизда барча олилалар фаровон яшасин – деди Ғ.Солиев.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари  Т.Тожиева ҳам сўз олиб байрам арафасида тақдирланган оила вакилларига туман ҳокими иштирокида ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширди. Айрим тоифадаги аёлларга бир марталик нақт пул кўринишида моддий ёрдамлар ҳам кўрсатилди.
Туман маданият уйи ижодкорларининг байрам дастури, хонанда Шерали Исоқов куй қўшиқлари барчани рақсларга чорлади. Тадбир кечга қадар давом этди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)