Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод туманидаги барча маҳалларда ҳам “Оналарга эҳтиром” кўрсатилмоқда.

×

 2024-05-24 23:26:26    1777

PDF yuklash
Chop etish


2021 йил 7 март куни вилоятда бўлиб ўтган байрамда - Дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларда май ойининг турли кунларида Оналар куни нишонланади. Биз ҳам бу йил май ойининг иккинчиси ҳафтасини Фарғона вилоятида Оналар куни сифатида байрам қилсак, байрам қилганда ҳам “Оналарга эҳтиром” байрами номи билан оммавий шодиёна сифатида ўтказсак,” - деб таклиф берган эди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров
Шундан буён бу эзгу анана давомли ва эсда қоларли лаҳзаларга бой бўлиб ташкилланиб келинади. Бағдод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман марказидаги “Аъло” тантаналар саройида “Муқимий” маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи 150 нафар онахонларга эҳтиром кўрсатилди.
Туман ҳокими ўринбосари Тўлқиной Тожиева бошчилигидаги ташкилотчилар таклиф этилган кайвонийларимизни гулдасталар билан кутиб олишди ва тўкин безатилган дастурхонга чорлашди. Тилаклар айтилди, қўшиқлар куйланди, совғалар улашилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)