Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

#Инсон_қадри Бугунги кунда мамлакатимизда ишсиз фуқароларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик туфайли Бағдод туманидаги кўплаб аҳолининг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ўз ечимини топмоқда.

×

 2024-05-24 23:27:21    1764

PDF yuklash
Chop etish


Ўз муаммолари билан рўйхатга олинган ёшларни, хотин-қизларни ҳунарга ўрганиб, ўзи ёқтирган касбини мукаммал эгаллашларига имкон яратилди. Касбини ривожлантиришни хоҳлаганларга иш қуроллари олиб берилиб бандлиги таъминланмоқда.
Куни кеча Бағдод туманидаги 46- мактаб ҳовлисида 1-, 3- сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”да турувчи ишсиз фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари, мини тракторлар ҳамда махсус иш анжомлари топширилди.
Тадбирда иштирок этган Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ва Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиевлар субсидия асосида берилган иш қуроллари, тикув машиналари ҳар бир тумандошимизга ўзини-ўзи иш билан банд қилиб, оиласига қўшимча даромад келтириш имконияти яратилганлигини таъкидладилар.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)