Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод туман прокурори эҳтиёжманд оилаларга 100 кг. дан буғдой тарқатилиш ташаббусини амалга оширди.

×

 2024-07-02 10:46:38    73

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туман прокурори, 2-сектор раҳбари Акмалжон Хасанов ташаббуси билан сектор ҳудудидаги Мурувват, Қўшчинор, Қашқармакей, Пахтаобод, Бағдод, Мехнатобод, Саидобод ва Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинидаги 300 нафардан ортиқ “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”ларга рўйхатга олинган фуқаролар, ишсиз ҳамда эҳтиёжманд оилаларга 100 кг. дан буғдой тарқатилди.

Юртимизда ҳамиша ўзаро меҳр-оқибат, саховат, азалий қадриятларимизни эъзозлаш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғланиб келинган. Эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.

Айни пайтда саховатли фермерларимиз томонидан ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилаларга буғдой ва сомон преслар берилмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)