Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИДА ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!" ШИОРИ ОСТИДА ФЕСТИВАЛЬ ЎТКАЗИЛДИ. ТУМАН МАРКАЗИЙ ЎЙИНГОҲИГА 5 МИНГГА ЯҚИН АҲОЛИ ТАШРИФ БУЮРДИ.

×

 2024-07-02 10:55:03    73

PDF yuklash
Chop etish


Фестиваль аввалида Бағдодлик 134 нафар ёшларга сектор раҳбарлари томонидан меҳнат иш қуроллари топширилди. Шундан сўнг махсус тайёрланган сахнадаги улкан мониторда куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ëшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида хориждаги энг нуфузли олийгоҳларга ўқишга кирган ёшларни табриклаган видео лавҳаси намойиш этилди.

Маълумки бағдодлик ёшларни ҳар йили Олий талимга ўқишга кириш кўрсаткичи Республика миқёсида юқори натижаларда қайд этилади.

Бағдод туман ҳокими Ғанижон Солиев сўзга чиқиб, барчани Ёшлар куни билан табриклар экан бугунги кунда мамлакатимиздаги, шу жумладан, туманимиздаги ислоҳотларни амалга оширишда, янгиликларни яратишда шижоатли, куч-ғайратга тўла, келажакка ишонч билан боқаётган ёшларимизнинг ҳам ўрни ортиб бораётгани алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг туман Маданият бўлими ходимлари иштирокидаги ижодий чиқишлар бошланди. Шоу концерт дастурини асосий меҳмон санъаткорлари, эстрадамизнинг таниқли вакиллари Шохруҳхон, Жалолиддин Аҳмадалиев, Жўрабек Қодиров сингари ижодкорларнинг қўшиқлари байрам кайфиятини янада кўтарди.

30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан ташкилланган байрам тадбири якунида дилларга қувонч улашган мушакбозлик ташриф буюрган барча-барчада катта таассурот қолдирди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)