Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

03/07/2024 БАҒДОДЛИК ҲОЖИЛАР “ҲАЖ” ЗИЁРАТИДАН ҚАЙТДИЛАР. ЗИЁРАТЛАРИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

×

 2024-07-04 17:18:00    911

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 29-май куни 74 нафар бағдодлик тумандошларимиз давлат томонидан муборак Ҳаж зиёратига жўнаб кетган эдилар. Бир ойдан ошиқ вақт мобайнида улуғ жойларда ибодат файзи билан машғул бўлиб, муқаддас Ҳаж амалларини адо этиб, туманимизга соғ-омон кириб келдилар.
Бугун Марказий ўйингоҳнинг соя-салқин ҳудудида Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев, сектор раҳбарлари, мутасаддилар улуғ зиёрат файзи, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси кўриниб турган ҳожиларни ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олдилар.
- Ҳожи оталар, хожи оналаримиз барчаларингни Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан диний эркинлик борасида яратиб берган имкониятлари сабаб эмин-эркин “Ҳаж” амалларини адо этиб қайтганларингдан шодмиз. Кўп йиллар оилаларингда дуогўй бўлиб юринглар! Ўйлаймизки, маҳаллаларингда чин маънода маънавий тарғиботчи бўлиб эзгу панд-насиҳатларингни аямайсизлар – деди туман ҳокими Ғ.Солиев. 
Ҳожилар сафида Юртбошимиз йўлланмаси билан Ҳожилик мақомига эришган Раънохон ая Ҳалилова ҳам бор.

Батафсил⤵️https://t.me/bagdodim_news