Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

#Жараён 09/07/2024 ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2024-07-09 19:51:20    767

PDF yuklash
Chop etish


ЁШЛИК БУ ОРЗУ, ИШОНЧ, ЖАСОРАТГА ИНТИЛИШ, КЕЛАЖАККА ТУЗИЛГАН УЛКАН РЕЖАЛАР ДЕМАКДИР

Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев фаол ёшлар иштирокидаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида Президентимиз раислигида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган устувор вазифалар ижросига тўхталди.

Турли соҳалардаги танлов ва мусобақаларда муваффақиятга эришган бир гуруҳ ёшларга миннатдорчилик билдирилар экан уларни сафи кенгайишида яна ҳам қулай шароитлар яратилиши таъкидланди. Қолаверса, туманимиз ёшларининг IT соҳасида билим олишлари, турли касбларни мукаммал эгаллашлари, китобхонликни тенгдошлари орасида кенг тарғиб қилишда амалга ошираётган ишлари ижобий баҳоланди.

Юзма-юз мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)