Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ҚАҲРАМОН” СПОРТ КЛУБИ ҲАЁТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИ ВАЗИФАСИНИ ЎТАМОҚДА
2024-07-09 19:52:50 901
Мамлакатимизда Миллий гвардия Қўриқлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли жамият хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар томонлама соғлом, чуқур билимга эга ходимлар сафи кенгаймоқда. Бу жараёнда “Қаҳрамон” спорт клуби юксак салоҳиятли ва истеъдодли ҳодимларни тарбиялайдиган ҳаёт ва жасорат мактаби вазифасини ўтамоқда.
Фарғона вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси “Жанговор касбий ва жисмоний тайёргарлик” бўлими бошлиғи, бағдодлик спорт устаси Нозимжон Иброҳимжонов ўз маҳалласидаги замонавий “Қаҳрамон” спорт клубида “Қўл жанги” спорт тури бўйича ҳафтанинг уч кунида Қўқон ён атрофидаги туманларда хизмат қилувчи ходимларга машғулотлар ўтади.
Ушбу залда Нозимжоннинг укаси Адҳамжон ҳам мураббийлик қилади. Ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш орқали уларнинг соғлом турмуш тарзи шакллантирилган. Республика бўйлаб турли мусобақаларда унинг шогиртлари ғолиблик шоҳсупаларини эгаллашмоқда.
Фарғона вилояти Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Бағдод тумани бўлими бошлиғи, подполковник Ойбекжон Ҳакимов ҳам ушбу “Қаҳрамон” спорт кулубидаги машғулотларда шахсий таркиби билан тез-тез қатнашиб туради. Шунингдек, спортда юқори натижаларга эришган бир қатор ходимларига алоҳида эътиборлидир.
Бугунги кунда халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни ўзининг асосий мақсади, деб билган ва бу йўлда тинимсиз меҳнат қилиб, жисмонан ва руҳан тобланган ҳарбий спортчиларимизнинг нуфузли мусобақалардаги ютуқлари барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)