Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ

×

 2024-07-19 10:27:07    1238

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудудига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Бағдод тумани ҳокими Солиев Ғанижон Шералиевичнинг туман халқига

МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум ҳурматли Бағдодликлар!

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.

Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Бағдод туманини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалари берилди.

Туман аҳолиси 235 мингга яқинлашганини инобатга олиб, туманда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрини ва экспортни каррасига ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдим.

Шу мақсадда, давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, туманнинг Мирзаобод, Юқори Мирзаобод, Конизар, Шуроқер, Бегобод, Самарқанд махаллаларида йилига 800 тоннадан ортиқроқ қуритилган қалампир махсулотини қайта ишлаш йўлга қўйилади, натижада жами 500 нафардан ортиқроқ оилани ушбу соҳада бандлигини таъминланади ва қалампир маҳсулотининг экспортини
4 миллион долларга етказилади.

Туманнинг “Матқулобод” МФЙ ҳудудида умумий қиймати
6,0 миллиард сўм бўлган “Супурги бозори ва логистика маркази” ташкил этиш лойиҳасини амалга оширилади, натижада, 150 та янги иш ўринлари яратилади ҳамда  2,5 миллион долларлик супурги махсулотлари экспортга йўналтирилади, бюджетга қўшимча 50 миллион сўм тушум таъминланади.

Матқулобод, Юксалиш, Пахтаобод махаллаларида паррандачилик билан шуғулланиш истагидаги хонадонларга “касаначилик усули”да ҳар бир хонадонга 2-3 минг донадан парранда жўжаларини тарқатиш ва боқишни йўлга қўйиш лойиҳасини амалга ошириш орқали 50 та хонадонларга касаначилик йўналишида ҳар бирига 1-3 минг донадан жами 120 минг дона парранда жўжаларини етказиб беришни ҳамда қўшимча парранда гўшти етиштиришни йўлга қўйилади. Натижада, 100 та янги иш ўринлари яратилади.

“Тошкент-Ўш” магистраль автомобиль йўлининг Бағдод тумани ҳудудидан ўтган қисмида 90 та хизмат кўрсатиш ва сервис лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 270 та янги иш ўринлари яратилади.

Энг қувонарлиси, Бағдод иқтисодиёти ва ижтимоий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан 100 млрд сўм ажратилди.

Туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1 трлн.200 млрд сўмга етказиб, 1,2 баробарга ошираман.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.

Шундан келиб чиқиб умумий қиймати 20,0 млн долларлик 62 та лойиҳаларни шакллантириб олдик ва уларни йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлайман.

Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаши натижасида туманда 2023 йилда 24,3 млн. доллар экспорт қилинган бўлса. Жорий йил якунида бу кўрсаткични 29,9 млн. долларга етказаман.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажмини ошириш орқали таннархни пасайтириш, янги қурилаётган уй-жойлар учун қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларни вилоятда ишлаб чиқарилган темир-бетон ва цемент маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида якунига қадар туманда қурилиш йўналишида 10 та лойиҳалар ишга туширилади.

Шунингдек тумандаги Иттифоқ МФЙ худудида Тадбиркорлар томонидан қурилаётган 2 дона 4-6 қаватли 41 хонадондан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қуриб битказилади, ушбу биноларнинг ертўла ва 1-қаватларида ҳизмат кўрсатиш объектларини жойлаштирилади.

Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар туманда 19 683 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:

инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида – 648 нафар;

молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш – 5500 нафар;

қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш орқали – 13972 нафар;

қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида аҳолини доимий ишларда банд қилиш ва корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни вақтинчалик прогноз кўрсаткичлари – 386 та аҳоли бандлиги таъминланади.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошираман, жумладан:

маҳаллаларда қиймати 38.0 млрд сўм бўлган 1182 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иккинчи ярим йилликда 2058 нафар аҳоли банд қилинади.

Шунингдек 5168 та ўзини-ўзи банд қилиш, 307 та якка тартибдаги тадбиркорлик, 360 та янги корхоналар ва 5025 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади;

маҳалла томорқасида ва уй хўжалигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида йил якунига қадар 1605 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 27,0 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;

банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни муаммоларини ҳал қилиш орқали 1665  нафар янги иш ўрни яратилади.  

Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижаси кам даромад олаётганлиги аниқланган 1 573 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминлайман.

Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.

Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллайман.

Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.

Бунда Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин.