Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамкор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловини эълон қилади:
2024-07-19 10:46:17 1218
Республика кўрик-танловда ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаган, жумладан ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилашда фаол иштирок этган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
Кўрик-танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:
Биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида август ойида.
Иккинчи босқич – вилоятлар миқёсида (биринчи босқич ғолиблари ўртасида) сентябрь ойида.
Учинчи босқич – республика (иккинчи босқич ғолиблари ўртасида) октябрь ойида.
Танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш;
ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш;
ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш;
мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш;
ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат органи”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” (иккинчи босқичда).
Танловда қатнашмоқчи бўлган иштирокчилар танлов ҳақида эълон қилинган кундан эътиборан 15 кун мобайнида халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти номига ариза берадилар.
Танловда қатнашиш истагини билдирган иштирокчилар ўз аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилишлари лозим:
- иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот
- Низомнинг 6-бандига асосан ижтимоий ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, альбомлар, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар ва ҳоказолар);
- ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, HD форматида);
- оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиодаги чиқишларни асословчи ҳужжатлар.
Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этиши мумкин.
Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали дипломлар ва ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади