Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод туманида “Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилди.
2024-08-01 19:06:41 100
Пойтахтимиздан ташриф буюрган таниқли зиёлилар, шоир ва ёзувчилар ҳамда санъаткорлар ташриф буюрган тадбирда Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев ҳам иштирок этди.
- Кузатиб бормоқдамиз, Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида ташкил этилаётган мазкур тадбирлар дастури ранг-баранг бўлиб, бир қатор лойиҳаларни қамраб олган. Хусусан, аҳоли ва ёшлар орасида китобхонлик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик, олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик каби туйғуларини оширишга қаратилган турли ижтимоий лойиҳаларни ҳам қамраб олган. Ва бугун бағдодликлар учун зиё, маърифат ва байрамона кайфият улашишга келган сиз азиз маънавият фидоийларини хуш кўрдик – деди туман ҳокими.
“Мактабгача ва мактаб таълими” туман бўлими фаоллар залида ташкилланган фестивал давомида шерият, қўшиқ, рақс, мушоиралар йиғилганларга бир олам завқ улашди.