Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-08-01 21:30:25    2469

PDF yuklash
Chop etish


 Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган қабулда асосан оилавий масалалар, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит ажратиш, субсидия асосида уй-жой билан таъминлаш, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, бир марталик моддий ёрдам тайинлаш, яшаб турган хонадонини таъмирлаб бериш, кадастр, суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ муаммолар ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаат келиб тушди.
Ҳоким қабулида 28 га яқин мурожаатлар тингланиб, шу жойнинг ўзида мутасаддилар билан биргаликда  12 та мурожаат ижобий ҳал қилинди. Ҳар бир фуқаро билан суҳбат давомида уларга муаммосига бевосита боғлиқ бўлган ташкилот раҳбарлари бириктирилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. 
Бундан ташқари кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш ва ишга жойлашиш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди.