Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ҒАНИЖОН СОЛИЕВ ХИНДИСТОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ.
2024-08-01 21:32:12 3834
Бугунги кунда ҳудуднинг инвестиция салоҳияти жуда юқори баҳоланиши, хомашё ресурсларига бой экани, хорижлик ишбилармонларни турли бизнес лойиҳалар таклифлари билан келишига замин бўлмоқда.
- Маълум қилганингиздек, сизнинг ўз юртингизда эгалик қилувчи бизнесингизни аслида бутун дунёда долзарблиги юқори. Чиқиндиларни камайтириш учун инсоннинг пластикка қарамлигини камайтириш ва аллақачон ишлаб чиқарилган товарлардан тўғри фойдаланиш зарур. Кўп йиллар давомида пластикнинг айрим турларини механик усуллар билан қайта ишлаб келишингиз катта тажрибадан дарак. Бугунги келишувимиз натижаси ўлароқ пластмасса маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки шунга ўхшаш буюмлар кўринишида қайта ишлашни ҳамкорликда, туманимизда амалга оширсак мамнун бўламиз – деди туман ҳокими Ғ.Солиев.
Хиндистонлик тадбиркорлар ҳам бу муносабатдан мамнунлик изҳор этиб, бизнесда ҳамкорликка эришишдан манфаатдор эканини маълум қилди.