Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев "Мурувват” кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган “MEAT MARKET 21” МЧЖ томонидан янги ташкил этилаётган “Сутни қайта ишлаш” лойиҳаси билан танишди.
2024-08-01 21:33:44 3892
Лойиҳа бўйича бино қурилиш ишлар якунланган. Жиҳозлар ўрнатилган. Лойиҳа қийматига 2.5 млрд.сўм сарфланиб, айни вақтда оҳирги жиҳозлаш ва созлаш ишлари якунланмоқда.
Лойиҳа бўйича тўлиқ иш қувватида кунига 30 тонна сут қайта ишланади ва 16 дан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ушбу корхона ишга тушиши ҳисобига 30 нафар янги иш ўринлари ташкил этилади.
Қолаверса, ушбу лойиҳа доирасида мазкур МЧЖ аҳолини гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш учун Покистон ва Беларуссиядан импорт қилинган гўштни музлатиб сақлаш омбори ҳам қуриб битказилган.
Туман ҳокими тадбиркорлар учун барча имкониятлар яратилиши, ваколат доирасида зарурий ёрдамлар берилишини таъкидлаб, қўшимча имтиёзлар ҳақида маълумот берди.