Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

#ЖАРАЁН: АЁЛЛАР ДАФТАРИДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2024-09-27 18:26:22    3225

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда “Инсон қадри” тамойили асосида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Чиндан ҳам, турли муаммолари билан маълум дафтарларда турган фуқароларга бир қатор ёрдамлар кўрсатилмоқда, уларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.

Бугун Бағдод туманидаги маҳаллаларда “Аёллар дафтарига” киритилган яна 60 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга эришилди. Уларга қобилияти ва истагига қараб, тикув машиналари топширилди.

Субсидия асосида берилган ушбу ускуналарни аёлларга Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев, сектор раҳбарлари ва мутасаддилар топширишди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)