Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод туманида аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Давлатов МУРОЖААТИ

×

 2024-10-10 23:20:26    2258

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, тумандошлар!

         Туманимиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилади. Кредит маблағлари ажратишни ошириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024 йилда тадбиркорлик лойиҳаларни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашга 767 млрд. сўмдан ортиқ кредит ресурс маблағлари йўналтирилади.

         Шундан, Саноат тармоғига 130 млрд. сўм, Қишлоқ хўжалигига 270 млрд. сўм, Хизмат кўрсатиш соҳасига 115 млрд. сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари, тадбиркорлик қилиш истагидаги аҳолига 33,0 млрд. сўм “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ва ишсиз ижтимоий дафтарларда турган фуқаролларга 26,4 млрд. сўм субсидиялар ажратилади. Туманимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари (жами 4 та шундан, 3 та филиал 1 та банк хизматлари марказлари ёки офислари) томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 96 млрд. 449 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.

         Шундан, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида 1119 нафар аҳолига 19 млрд. 635,5 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди ва 1200 нафардан ортиқ ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди. Бизнесни ривожлантириш банки хисобидан ташаббускорларга ҳар бир маҳаллалардан камида биттадан лойиҳаларга гаров таъминотисиз 100 млн. сўмгача кредит ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 59 та маҳаллалардан (маҳаллалардан 1 тадан 7 тагача лойиҳалар) 261 та микролойиҳалар учун 18,270 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Шунингдек, йил якунигача ҳар бир маҳаллалардан камида 5-7 тагача етказишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз. “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида доимий даромадга эга бўлмаган ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун банклар томонидан 17 миллион сўмгача бўлган миқдорда 750 нафар фуқароларга 3,638 млрд. сўм кредитлар (микрокредитлар) ажратилди

         Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича “Сайхунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари асосида иш олиб борилмоқда. Туманда 46 117 та хонадонлар мавжуд бўлиб, шу йилнинг март ойида ишчи гуруҳ томонидан хонадонбай ўрганиш натижасида хонадонларни 3 та тоифаларга ажратиб олинди. яъни, 21 та МФЙ яшил тоифага (31%), 34 та МФЙ сариқ тоифага (63%) 4 та МФЙ қизил тоифага (7%) (Қароқчитол, Наврўз, Янгиобод, Шўроқер) ажратиб олинди.

         “Сайхунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари бўйича қизил ва сариқ тоифадаги ҳар бир маҳалладан 50 та жами 2950 та хонадонлар танлаб олинган. Уларни йил якунигача 60-70 млн. сўмгача йиллик даромадини ошириш белгилаб олганмиз. Бунда асосий эътиборни ҳар бир маҳалладан 1-босқичда оғир тоифадаги (даромади 1 млн. сўмдан кам), ишлашга иштиёқи бор 5-7 тадан жами 333 та хонадонлар танлаб олинди, 333 та хонадонларга (3 талик пакет иссиқхона, чорва-парранда ва асалари) кўмак берилди. Бунинг ҳисобига, 499 нафар аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. (томорқадан олаётган даромади 60-70 млн. сўмга, жон бошига ойига ўртача 1,5-2 млн сўмга етказилади) Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича, туманда 2023-2024 йилларда электрон савдо майдончасига 913 та ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи асосида жойлаштирилди. Шулардан, майдони 9 гектар бўлган 132 таси бошланғич қиймати 1 млрд.647 млн. сўмлик ер участкалари тадбиркорлик қилиш истагидаги тадбиркорларга 9 млрд. 170 млн. сўмга (бошланғчи нархидан 5,5 баробарга ёки 7 млрд. 510 млн. сўмга кўп) сотилди.