Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан белгиланган режага асосан, Бағдод туманида навбатдаги пресс-тур бўлиб ўтди.
2024-11-19 21:51:34 3240
ОАВ вакилларига “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари асосида туманда амалга оширилаётган амалий ишлар таништирилди.
“Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги "Golden sun" бренди остидаги паркўрпа ва ёстиқлар ишлаб чиқариб Россия, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларга экспортни йўлга қўйган корхона юқорида қайд этилган тажриба асосида иш ўрнини 100 нафарга етказди ва янги натижаларга эришмоқда.
“Хитой” МФЙ даги 683 та хонадонларда 784 оила мавжуд бўлиб 2783 аҳоли истиқомат қилади.
«Уйчи тажрибаси» асосида “Ўртасарой” кўчасида истиқомат қилувчи М.Боқиевага тумандаги “Халқ банки” томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди ва хозирда тикувчилик қилиб касаначиликни ҳам ташкил этган.
"Хитой" маҳалласидаги фахрий устоз Нўмонжон Янгибоевнинг эзгу ишларини барча эътироф этган. Отахон маҳалласидаги бир кўчани асфалтлаш, 100 та хонадонга ичимлик суви чиқаришдек эзгу ишларга 60 млн. сўмлик ҳомийлик маблағини қўшди.
Шунингдек “Олчин” МФЙ раиси ва 3-Олчин сайлов округи депутатининг “Зарбдор тажрибаси” асосида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар хусусидаги фикрлари, эътиборга муҳтож оила вакилларига қуриб берилган янги хонадон шу кунги журналистлар нигоҳида бўлди.
Бугунги пресс-тур иштирокчилари лавҳаси учун яна бир “қахрамон”, “Обод юрт” маҳалласида истиқомат қилувчи Райхона Атаматова бўлди. Имконияти чекланган бўлсада кўп йиллардан буён тумандаги 8- умумий ўрта таълим мактабида мусиқа фанидан дарс беради. Давлатимиз томонидан имтиёзли равишда берилган 2 сотихли наъмунали уйида товуқ боқиб даромад кўрмоқда. Райхона яхшигина ижодкор.
p/s: Пресс-тур доирасида тайёрланган лавҳалар ва эшиттиришларни, газеталардаги мақолаларни туман ҳокимлиги расмий саҳифаларида эълон қилиб борамиз.