Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

7-январь куни “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичига старт берилди

×

 2025-01-09 18:41:12    837

PDF yuklash
Chop etish


"Аёллар дафтари" билан ишлаш тизимининг 6-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича  2025 йил 6 январидан бошлаб 31 январига қадар хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари ташкил этилади.  

"Конизар" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган семинарда маҳалла еттилиги вакилларига бу босқичда бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъуллар батафсил тушунчалар берди.

- Туманимизнинг барча маҳаллаларида хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш учун маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир маҳаллада хатлов жараёнлари  бошланган – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Т.Тожиева.