Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ШАХМАТ ҒОЛИБЛАРИ БИР ОИЛАДАН
2025-01-09 18:42:24 86
Шахмат бўйича Бағдод туман босқичида ғолиб бўлган 6-мактабнинг ўқувчи ёшлари бугун тугалланган вилоят босқичида ҳам ғолиблар сафида бўлишди.
Гап шундаки, Акрамбаева Муштарийхон, Акрамбаев Озодбек, Акрамбаева Мубинахонлар 3-, 7- январь кунлари Фарғона вилоятида ўтказилган мусобақада муносиб иштирок этишди.
6- умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия ўқитувчиси Анваржон Жўраевнинг таъкидлашича, ғолиб ўқувчи ёшларнинг мураббиси, уларнинг дадалари Акбаржон Исломов бўлиб шахмат сир-асрорларини фарзандларига ўргатишда илмий жиҳатдан ёндошиб келган. Дунё миқёсидаги шахматчиларнинг мувоффақият сирларини фарзандларига достурил амал қилмоқда.
Вилоят босқичида 230 нафар мусобақа иштирокчилари орасидан ғолибликни “илиб кетган” Муштарий, Озодбек ва Мубинахонлар 13-, 20- январь кунлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичида туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонамиз.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)