Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

13/01/2025 #Эътироф: Туман прокуратура ходимлари тақдирланди

×

 2025-01-15 20:12:46    4300

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунида йўллаган табрикномасида (https://t.me/bagdodim_news/48266) - “Юртимиз фаровонлиги, унинг истиқболи юксалиши учун ва ҳар жабҳада қонун устуворлиги, муқаррарлигини таъминлашдаги масъулиятли фаолиятингизни яхши биламан ва қадрлайман” – деган эди.

Бугун туманда турли тадбирлар бўлиб ўтаётганлиги сабаб, фурсатдан фойдаланиб соҳа вакилларига бирма-бир фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Туман “Нуроний” жамғармаси раиси Машрабжон Ҳурбоев ҳам сўз олиб - ўтган 2024-йилда 2-сектор раҳбари, туман прокурори Акмалжон Мухторов бошчилигидаги прокуратура ходимлари Бағдод туманининг турли кўрсатгичлардаги натижаларини ижобий ҳал этилиши, режалари уддаланиши ва аҳолининг ҳуқуқларини муҳофаза қилишда катта жонбозлик кўрсатишди. Келгуси фаолиятларингда ҳам омадлар тилаб қоламиз – деди.