Президент 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Ўзбекистон президенти 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-каналида
хабар қилди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
2 январь — чоршанба;
22 март — жума;
2 сентябрь — душанба.
2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:
5 январь — шанба 3 январь — пайшанбага;
1 июнь — шанба 6 июнь — пайшанбага;
7 сентябрь — шанба 3 сентябрь — сешанбага;
28 декабрь — шанба 31 декабрь — сешанбага
«Газета.uz»