Анжуман давомида 2018 йил якунига қадар ўтказиладиган 48 та жаҳон чемпионати ва 14 та Осиё чемпионатларида спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг муваффақиятли иштирок этишларини таъминлаш мақсадида пухта тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Ҳозирги пайтда 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда. Бунинг учун республикадаги мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмалари қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганиш асосида муносиб спорт инфратузилмасини яратиш масалалари юзасидан ҳукуматга таклифлар киритилади.
Тадбир якунида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни жамоатчиликка етказишда алоҳида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ журналистларга «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони топширилди