Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент Tashkent City қурилишини кўздан кечирди

 2018-11-21 07:50:42    2023

PDF yuklash
Chop etish


Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилишини яна бир бор кўздан кечирди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Бу ерда замонавий архитектура ютуқларига мувофиқ лойиҳалар ва давлат раҳбарининг аввалги ташрифлари чоғида берилган кўрсатмалар асосида жадал қурилиш кетмоқда, дейилади хабарда.

Бизнес марказлар, меҳмонхоналар, конгресс-хол, офислар, кўп қаватли уйлар, ресторанлар ва бошқа объектлар еттита лотга ажратилган ҳолда бунёд этилмоқда.

Президент беш юлдузли меҳмонхонада қуриладиган хоналар, заллар намуналари билан танишди. Хоналарнинг ҳар бир деталига эътибор қаратиб, уларнинг дизайни ва қулайликлари бўйича кўрсатмалар берди. Хоналар ёруғ ва баҳаво бўлиши, уларни безашда одамларнинг кайфиятини кўтарадиган, очиқ ранглардан фойдаланиш кераклигини таъкидлади.

Меҳмонхонага туташ тарзда яна бир йирик иншоот — конгресс-холл қурилмоқда. Унда олий даражадаги учрашувлар, халқаро анжуманлар ўтказиш учун барча шароит яратилади. Энг сўнгги техника ва технологиялар билан жиҳозланади.

Шавкат Мирзиёев конгресс-холлни халқаро стандартлар асосида қуриш, йирик делегацияларни қабул қилиш учун зарур қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берди.

Президент Gardens Residence турар жой комплексини ҳам бориб кўрди. Намуна сифатида қурилган 2 ва 4 хонали уйларни кўздан кечирди.

Саккиз гектар майдонни эгаллайдиган ушбу комплекс тўққизта кўп хонадонли уйдан иборат бўлади. Уларни лойиҳалашда барча жиҳатлар инобатга олинган. Болалар, ота-оналар, меҳмонлар учун алоҳида қулайликлар кўзда тутилган.

Давлат раҳбари мамлакат халқи мана шундай замонавий уйларда яшашга ҳақли экани, Европа ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари стандартлари асосида қурилган бу уйлар юртдошларга берилишини таъкидлади. Мазкур турар жойлар харидорларга узоқ муддатли имтиёзли кредитлар асосида тақдим этилади

«Газета.uz»