Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод тумани ҳокимлиги, туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркази ўтказилди

×

 2018-12-20 11:25:12    2139

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туман Прокуратурасининг ташаббуси билан “Бағдод туманида иш изловчи фуқаролар, айниқса, Касб-ҳунар коллежлари битирувчлари, четдан қайтган фуқаролар шунингдек одам савдосидан жабир кўрган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 12 декабрь куни белигаланган тартибда мехнат ярмаркаси ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 май кунги ПФ-5052-сонли қарорининг 3 бўлим 3 хатбошисига асосан  Туман прокурори  ташаббуси билан ўтказилган меҳнат ярмаркасига туман прокурори адлия маслахатчиси М.Ш.Назаров, туман хокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари  Б.Холдаров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бағдод туман кенгаши раиси З.Тўраев Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, тижорат банклари хамда иш берувчи ташкилотлар, хусусий корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар рахбарлари хамкорлигида бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Мехнат ярмаркасига тумандаги 47 та иш берувчи ташкилот, корхоналар хусусий корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар бошлиқлари 200 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

         Мехнат ярмаркасида жами 135 нафардан зиёд фуқаролар жалб қилинди. Шундан аёллар 95 нафарни, ёшлар 105 нафарни ташкил этди.

12.12.2018 йил кунги ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига жалб қилинган 135 нафар фуқаролардан 10 нафар фуқаролар ишсиз шахс сифатида рўйхатга олиниб туманимиздаги корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

Шунингдек ярмаркага қатнашган битирувчилардан 85 нафари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва шу орқали ўз бандлигини таъминлаш мақсадида  тумандаги тижорат банкларига имтиёзли кредитлар олиш истагини билдиришди.

         Ўтказилган бўш иш ўринлар мехнат ярмаркасида иштирок этган 74 нафар фуқароларга тумандаги АТБ Агробанк ходимлари кредит олиш бўйича ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари меҳнат хуқуқи ва ўқув машғулотларида битирувчиларга ишга қабул қилишда берилган имтиёзлар (Меҳнат кодексининг 84-моддаси), меҳнат шартномасининг муддатлари, тузилиши, ишга киришда буйруқларнинг расмийлаштирилиши, иш хақи, ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар (80-модда), ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби (82-модда), меҳнат дафтарчаларини юритилиши, битирувчилар учун синов муддатларининг белгиланмаслиги (2471-модда) ва жамоа шартномаларида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ҳуқуқлари тушинтириб, ўзларини қизиқтирган саволларига хуқуқий жавоблар ва маслахатлар олишди.    

         Ушбу ўтказилган бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси самарадорлиги ва натижадорлигини инобатга олган холда келгусида тумандаги хар бир секторда шундай мехнат ярмаркалари ўтказилиши белгилаб олинди.

Марказ директори: А.Имомов 


Бағдод тумани Чўринди қишлоғи Маданият уйида ўтказилган ярмаркадан фото