Шавкат Мирзиёев мурожаатномададавлат-хусусий шериклик асосида янги маданият ва истироҳат боғларини ташкил этиш, уларни замонавий ёшлар масканларига айлантириш чораларини кўриш, ушбу боғлар таркибида биринчи навбатда спорт майдончалари, амфитеатр ва кичик саҳналар, кутубхона, «Китоб кафелари» бўлиши лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Бугунги кунда ёшларимизнинг билим ва маълумот олишининг асосий манбаи интернет экани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли биз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, жамоат жойларида бепул Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш чораларини кўришимиз керак», деди Шавкат Мирзиёев.