Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 114 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ БЎЛИБ ЎТДИ

 2019-08-24 20:43:56    1772

PDF yuklash
Chop etish


24 август, 18:50. Ҳозиргина Бағдод тумани халқ таълими ходимларининг анъанавий Август кенгаши ниҳоясига етди. 20-умумий ўрта таълим мактаби мезбонлик қилган ва “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу шиори остида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Алибек Турсунов, туман прокурори Мирзобедил Назаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Фазлиддин Очилдиев, туманда мавжуд таълим муассасалари раҳбарлари, фахрий устозлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Кенгаш ишини Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири Тўлқиной Тожиева тантанали тарзда очиб берди.


Қалбларни фахру ифтихорга кўмиб, Мустақил Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси жаранг сочади.


Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов Август кенгаши иштирокчилари ҳамда соҳада самарали меҳнат қилаётган фидойи ўқитувчиларга табрик йўллади.


– Албатта, устоз, муаллим деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади, - деди туман ҳокими. – Бу ҳақда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда ҳам алоҳида таъкидланди. Шу видеоселекторда Юртбошимиз томонидан айтилган ҳар бир гапнинг мазмун-моҳиятини теран англаган ҳолда, туманимизнинг барча раҳбарлари, педагоглар ўз олдига янги мақсадларни қўйганига ишончим комил. Мен барчангизни жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ва янги ўқув йили билан чин дилдан қутлайман. Баркамол ўғил-қизларни вояга етказишда сизларга куч-қувват, ғайрат-шижоат тилайман.

Тадбирда ижодкор ўқитувчиларнинг бадиий чиқишларига алоҳида ўрин берилди.


Шу ўринда таъкидлаш лозимки, туманимиз ёшлари олий ўқув юртларига кириш имтихонларида ҳар йили юксак натижаларга эришмоқда. Агар ўтган йили бағдодлик 833 нафар (вилоятда биринчи ўрин!) ўғил-қиз талабалик бахтига муяссар бўлган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 1 минг 150 нафардан зиёдроқни (тест имтихонлари натижалари 23 август куни эълон қилинган ва кўрсаткич янада юқорилиши кутилмоқда) ташкил этди.


Тадбирда синовдан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ ёшлар ҳам қатнашиб, ўзларига кўрсатилган эҳтиром ва билдирилган ишонч учун устозларга самимий миннатдорлик изҳор қилдилар.


Агар ёдингизда бўлса, 20 август куни туман ҳокими ташаббуси билан халқ таълими соҳаси ходимлари учун илк бор меҳнат ярмаркаси ташкил этилгани тўғрисида хабар берган эдик. Ана шу ярмарка си орқали шу йил олий ўқув юртларидаги таҳсилни тамомлаган 330 нафар ёш педагог муқим иш ўрни билан таъминланди. Бугунги тадбирда эрта-индин педагог сифатида иш бошлайдиган ёш ўқитувчилар ҳам қатнашди. Уларга меҳнат дафтарчалари тантанали тарзда топширилди.


Албатта, ўтган 2018-2019 ўқув йилида туманимиз педагоглари кўплаб муваффақиятларга эришди. Жумладан, 3 нафар вакилимиз (10-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Нодирахон Қўчқорова, 5-умумий ўрта таълим мактабининг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Адолатхон Исомиддинова ҳамда 3-ИДУМИнинг биология фани ўқитувчиси Муқаддасхон Эшонхонова) “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олгани ҳам кўп нарсадан дарак бераётир. Қолаверса, узоқ йиллик самарали фаолияти учун халқ таълими бўлими услубчиси Элмирахон Исабоева вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғига сазовор бўлди.


Туман ҳокими Алибек Турсунов улар каби фаол ва изланувчан устозларни қутлар экан, янги ўқув йилида ҳам бундай ютуқлар бардавом бўлишига умид билдирди.


Мамлакатимизда кучли ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ҳам, энг аввало, инсон манфаатлари, турмуш фаровонлигини оширишдек эзгу мақсадлар ётибди. Эътиборлиси, туманимизда бу борадаги саъй-ҳаракатлар кенг қанот ёзмоқда. Хусусан, туман ҳокимлиги ташаббуси ва саховатпеша тадбиркорлар қўллаб-қувватлаши билан, янги ўқув йили олдидан, 118 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига ўқув қуроллари, мактаб формалари ва спорт кийимлари бепул тортиқ қилинди.


Шунингдек, тадбирда ўтган ўқув йилида турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга, соҳада узоқ йиллар фаолият олиб борган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ меҳнат фахрийларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.


Тадбир ниҳоясида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу шиори остида тайёрланган байрамона чиқишлар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.


 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.