Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИДА ҚИРҚДАН ЗИЁД МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ

×

 2019-08-28 08:58:38    1324

PDF yuklash
Chop etish


27 август куни Фарғона вилояти прокурори Садриддин Турдиевнинг Бағдод тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкилланди. Унда туман прокурори Мирзобедил Назаров, туман ҳокимлиги масъуллари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

Сайёр қабул давомида Бағдод шаҳарчасининг Исломобод даҳасида яшовчи фуқаро Ш. Аббосхонованинг туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлашиш, “Олмазор” кўчасида яшовчи фуқаро Б. Мирзақуловнинг давлат эҳтиёжи учун бузилиши мўлжалланган савдо дўкони эвазига тегишли тартибда бўш ер майдони ажратилиши, “Майлавой” МФЙда яшовчи фуқаро О. Маҳмудовнинг туман прокуратураси ёрдами билан маҳалла ҳудудига янги электр тақсимлагич келтирилгани, эндиликда ана шу тақсимлагични бетон таянчга ўрнатиш, умуман олганда, қирқдан зиёд фуқаронинг мурожаати ўрганилди. Мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.


 

P.S. Вилоят прокурори учун тайёрланган махсус жой сайёр қабул давомида бўш турди: С. Турдиев мавжуд муаммоларга маҳаллий аҳоли вакиллари билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг дардини жон қулоғи билан тинглаб, ечим топишга уринди. Халқ билан мулоқотнинг бу тарздаги усули, албатта, бесамар кетмайди.


 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.