Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН МАРКАЗИДАН ОЛИС ҚИШЛОҚДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛЛАНДИ
2019-08-28 19:44:06 1406
18:43. Бағдод тумани марказидан қарийб
Тадбирни очиб берар экан, туман ҳокими Алибек Турсунов иштирокчиларни энг улуғ, энг азиз байрам билан қизғин қутлади.
- Бу қишлоқнинг кўчалари менга бегона эмас, - деди А. Турсунов. – Очиқ юзли, меҳнатсевар аҳолиси ҳам мен учун қадрдон – барчаси кўздек яқин. Ана шундай олижаноб инсонлар қаршисида юзма-юз эканимдан, уларни она Ватанимизнинг энг азиз байрами билан табриклаб турганимдан бахтиёрман! Ҳеч кимга сир эмас, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган инсонпарвар ислоҳотлар боис, шаҳару қишлоқларимиз бирдек замонавий кўриниш олмоқда. Энг чекка қишлоқларда ҳам ҳавас қилгулик бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда, янги-янги ижтимоий соҳа объектлари, замонавий уйлар қад ростламоқда. Аҳолининг турмуши фаровонлашиб, бугунидан кўнгли тўлиб яшаяпти. Бундай ўзгаришларни, янгиланишларни Зафарободда ҳам кўриш мумкин. Бугунгидай тўкин-сочинлик, тинчлик-осойишталик ҳамиша барқарор бўлсин. Байрамингиз муборак, азизлар!
Туман ҳокими, шунингдек, ўз сўзида меҳнаткаш халқимизни яна бир эзгу юмуш – пахта йиғим-терими кутиб турганини таъкидлаб, қишлоқ аҳли ушбу мавсумни зўр уюшқоқлик билан, улкан марраларни кўзлаган ҳолда якунлашига астойдил ишонишини билдирди.
“Зафаробод” мубоқил машина-трактор парки раиси Баҳромжон Ҳамроқуловнинг маълум қилишича, ҳудудда фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг 22 таси пахта хомашёси етказиб бериш бўйича контрактация шартномаларини имзолаган. Улар тасарруфидаги пахта майдонлари 700 гектарни ташкил этиб, миришкор фермерлар давлатга – режада белгиланганидек – 1 минг 400 тонна эмас, 2 минг 500 тонна қимматбаҳо саноат хом-ашёси сотишни ният қилишган.
- Бу ҳудудларда ўртача ҳосилдорлик 21 центнерни ташкил қилади, - дейди биз билан суҳбатда ММТП раиси Б. Ҳамроқулов. – Лекин биз бу билан кифояланиб қолмоқчи эмасмиз: гектаридан 35 центнер “оқ олтин” териб олишни мақсад қилганмиз. Эрта баҳордан буён шунга астойдил ҳаракатдамиз. Шукр, далаларимизда мўл ҳосил етиштирилди. Энди гап – чаноқлардаги ҳосилни нест-нобут қилмасдан йиғиб-териб олишда. Очиғи, ҳар йили терим мавсумида узоқ-узоқлардан ҳашарчилар жалб қилинарди, лекин бу йил зафарободликлар ўзлари етиштирган ҳосилни ўзлари териб олмоқчи! Қишлоғимиз аёллари бу ишни қотиришади, мен сизга айтсам.
Таъкидланишича, ҳудудда пахта йиғим-терим мавсумига пухта ҳозирлик кўрилди: мавжуд дала шийпонлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди, теримчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратилди. Теримга киришиш арафасида турган фермерлар ҳозирданоқ жонлиқ атаб, юқори марраларни кўзлаб турибдилар.
Тадбир давомида қишлоқ кутубхонаси учун туман ҳокимининг алоҳида совғаси – 250 номдаги янги адабиётлар тантанали тарзда топширилди. Ҳудуддаги мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг жозибадор чиқишлари байрам қатнашчилари кўнглига бир олам шодлик олиб кирди. Якунда эса, бошланаётган йиғим-терим мавсуми ҳар томонлама баракали келишини тилаб, Яратганга дуолар қилинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.