Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 2019-09-07 16:15:01    1277

PDF yuklash
Chop etish


26.08.2019 йил              № 4945                                                 Бағдод шаҳарчаси.

 

ТУМАНДАГИ МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМГА ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛИШ МАҚСАДИДА ТУМАНДАГИ ҲАР БИР ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ

ҲУДУД ВА МИКРОҲУДУДЛАРГА БИРИКТИРИШ ТЎҒРИСИДА

 

Бағдод тумани халқ таълими бўлимининг 2019 йил 14 августдаги “Тумандаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/326-сонли мурожаатига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6- ва 25-моддаларига асосан:

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Бағдод тумани халқ таълими бўлимининг 2019 йил 14 августдаги “Тумандаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/326-сонли мурожаати қаноатлантирилсин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокими ўринбосари (Б. Холдаров)га ва туман халқ таълими бўлими мудири (Т. Тожиева)га мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.

4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасаси раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

5. “Бағдод ҳаёти” газетаси таҳририяти (Д. Полвонов)га:

- мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Б. Холдаров зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими :                                 А. Турсунов.