Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БИР ГУРУҲ ФАОЛЛАР ТУМАН ҲОКИМЛИГИНИНГ ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНАДИ, МОДДИЙ РАҒБАТ ҲАМ НАЗАРДА ТУТИЛГАН

×

 2019-09-26 16:06:05    1042

PDF yuklash
Chop etish


23 сентябрь куни Бағдод тумани ҳокимлиги фаоллар залида ўтган йиғилиш баёнига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш, шунингдек, юртимиз тинчлиги ва аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашдаги фидокорона меҳнатлари, жамоат ишларидаги фаол иштироки инобатга олиниб, бир гуруҳ фаоллар туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланадиган бўлди. Бунга қўшимча равишда, тақдирланажак ходимлар фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар раҳбарларига, уларни ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида моддий рағбатлантириш юзасидан тавсия берилди.

 

Туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланиши кутилаётган фаоллар билан танишинг:

 

Мўйдинов Улуғбек Эргашбоевич,

“Ватанпарвар” ташкилоти Бағдод тумани ўқув-спорт техника клуби раҳбари.

Қўлдашев Музаффар Мирзажонович,

Бағдод тумани “Деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари.

Имомов Авазбек Равшанович,

Бағдод тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори.

Ураимов Шарифжон Мадаминович,

Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари.

Собиров Турсунбой Мадаминович,

“Бағдоддонмаҳсулотлари” А/Ж Касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

Самадов Отабек Минаварович,

Бағдод “Пахта тозалаш заводи” директори ўринбосари.

Юнусов Одилжон Расулжонович,

Бағдод тумани мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари.

Собиржонов Паҳлавон Рустамжон ўғли,

Бағдод тумани Ободонлаштириш бошқармаси бош муҳандиси.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.