Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

O`zLiDeP БАҒДОД ТУМАНИ КЕНГАШИ ФАОЛЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРНИ КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН ҚУТЛАДИ

 2019-09-28 16:49:48    1084

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Бағдод тумани Кенгаши фаоллари 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан 40-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган тадбирда қатнашиб, бир гуруҳ ташаббускор устозларга эсдалик совғаларини топширдилар.

Мактаб директори Ғайратжон Абдуллаев тадбирни очиб берар экан, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз таълим тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўқитувчи-мураббийларнинг ижтимоий мавқеи юксалиб бораётгани, соҳа ходимларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани натижасида мактаб, том маънода, энг улуғ даргоҳга айланганини таъкидлади. Тадбирда, шунингдек, узоқ йиллар ушбу соҳада фидокорона фаолият юритган, эндиликда кексалик гаштини сураётган фахрий устозлар ҳам қатнашди.

- Устозларга ҳар қанча эҳтиром кўрсатилса, улар шаъни улуғланса, ярашади, - деди O`zLiDeP аъзоси Жўрақўзи Тешабоев. – Партиямиз аъзолари номидан барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-тотувлик, машаққатли ишингизда доимо зафарлар ёр бўлишини тилайман. Ватанимиз гуллаб-яшнаши, ҳар томонлама соғлом ва баркамол ўғил-қизларни вояга етказишдаги фидокорона саъй-ҳаракатингизда ҳеч қачон чарчаманг!


Шундан сўнг самарали фаолияти билан жамоада муносиб обрў-эътибор қозонган бир гуруҳ ташаббускор ўқитувчиларга эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.