Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ОҚ ОЛТИН” ХИРМОНИ ЮКСАЛМОҚДА
2019-10-07 11:48:52 1277
“Истиқлол” пахта қабул қилиш пункти тун-кун “қайнаяпти”.
“Бу йил бағдодлик деҳқонлардиям елкаси офтоб кўрадиганга ўхшайди. Этта баҳорда пиллани қойиллатишди, саратонда ғаллани уддалашди. Мана, энди пахта режасиям тўламан деб турганмиш. Худони бериб тургани чин бўлсин-е! Ҳа, нима, бизди деҳқонларам кўкрагини кериб юришса, бири олиб-бири қўйиб “Ҳосил тўйлари” қилишса, ярашмайдими? Жа-а-а ярашади-да! Ахир соғиниб қолдик ўшанақа байрамларди” – маҳалладаги Маҳамажон отанинг қишлоқчасига айтганлари қулоғимда жаранглайди. Демак, девор-дармиён қўшним мисолида, барча кекса-нуронийлар ишонмоқда фермерларимиз жорий йилда давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан бажаришларига...
Юрагида ўти бор ҳар инсонки, бугун пахтакорга озми-кўпми кўмак бергиси, белига қувват, танасига мадор, чаноқлар тимдалаган бармоқларига малҳам бўлгиси келади. Биров техникаси билан, бошқаси қозон-товоғи, яна бири совға-саломи-ю самимий каломи билан ёрдамга ошиқади. Кўп йиллардан буён тракторчи сифатида “Нурулло файз” фермер хўжалигининг оғирини енгиллатиб келаётган Турғунали Фармонов ҳам ана шундай оловқалблардан. Ўзининг айтишича, ҳар куни икки марта “Истиқлол” пахта қабул қилиш пунктига қатнайди – минг машаққат билан териб олинган халқ бойлигини омборга ташийди. Гоҳида ярим тунда, тонг-саҳарда уйига қайтади. Трактор ўзиники – шахсий. Бор-е, менга нима, қабилида иш тутиб, бошқалар каби супургипоя ташишгами кетворса, бирортаси гирибонидан олармиди... Лекин Турғунали бунақа қилмайди! Иккита ҳовли нарида яшайдиган фермер бугун “таррр” этган тракторга зор турганда, аллақайси бозоргирнинг 10 сўм-20 сўм пулига “учиш”ни орият билади ўзига Турғунали! Аввал юртники, кейин элники, дейдиган бола бу Турғунали!..
“Истиқлол” пахта қабул қилиш пунктида ҳаёт қайнаяпти шу кунларда: навбатини кутиб турган турнақатор тракторлар тиркамалардаги юкнинг залворидан оғиргина тариллайди, тракторчи ака-укаларнинг аскияси тинай демайди.
Пахта ҳосилининг намлик ва ифлослик даражасини таҳлил қилувчи лабораториядаман: ходимларнинг қўли қўлига тегмайди, таҳлил жараён қизғин, хонани чигитнинг димоғни қичитувчи ҳиди тутган.
- Таҳлил жараёни 20-25 дақиқа вақт олади, - дейди лаборатория мудири Ҳадичахон опа Умарова. – Ҳар бир тиркамадаги пахтанинг тасодифий 6 жойидан намуна оламиз ва унинг намлигини, ифлослик даражасини амалий нуқтаи назардан текширамиз. Одамни хурсанд қилаётгани, бу йилги ҳосил аввалги йилларга қараганда анча сифатли, фермерлар имкони борича пахтани қуритиб, кейин опкелишяпти. Теримчиларимизам далада пахтани тоза ва сифатли териб олишяпти шекилли – ифлослик даражаси унақа катта фоизни ташкил қилмаяпти ҳозирча.
Шуҳратжон Комилов – тарозибон – “Армолит” русумли улкан тарози посангиларини у томонга-бу томонга суриб, Турғуналининг трактори тиркамасига ортилган “оқ олтин”нинг чўғини тортади.
- Бу тарози 25 тоннагача бўлган юкни
“Fergana spinning” қўшма корхонаси таъсисчиларидан бири Баҳромжон Комиловнинг маълум қилишича, мавсум бошидан буён “Истиқлол” ва “Чигит” пахта қабул қилиш пунктларида бўй кўтарган “оқ олтин” хирмони 12 минг тоннадан ошиб кетди. Шубҳасиз, халқ бойлигини кўз қорачиғидай асраш, ёнғин ва техника хавфсизлигини таъминлаш масъулларнинг доимий эътиборида бўлиб турибди.
Соат
- Эрта тонгдан белига этагини бойлаб далага чиқаётган опа-сингилларимизга, улар териб олган ҳосилни пунктга олиб келиб, ярим кечаси бўлишига қарамай, бу ерда навбат кутиб, сабр-тоқат билан, фидокорлик билан бизга ёрдам бераётган – сизларга – ҳар қанча раҳмат айтсам, шунча кам, - деди Алибек Турсунов. – Оилангиз, яқинларингизни уйда қолдириб, иссиқ ўрнингизни ташлаб, туни билан шу ердасиз. Териб олинган пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан омборга ташиб келтиряпсиз. Бу меҳнатингизни қадрлайман. Ҳаммангизга раҳмат!
Шундан сўнг туман ҳокими механизаторларга эсдалик совғаларини улашди.
Ҳокимнинг самимий гапларидан таъсирланган Файзулло ака Султоновни минг қистаб, икки оғиз эшитганим шу бўлди:
- Биз тракторчилар гапга нўноқмиз, лекин ишни дўндириб қўямиз! Мен ўзим “Бойчибор учқуни” фермер хўжалигининг пахтасини ташияпман. Эрта-индин режани бажарамиз. Ҳамма гапни ўшандан кейин айтамиз, ука...
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.