Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ПАХТАОБОД – ОБОД МАНЗИЛГА АЙЛАНДИ
2019-10-14 17:08:35 1260
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзини янада юксалтириш, одамларнинг яшаш шароитини яхшилашда муҳим аҳамият касб этаётир. Туманимиздаги “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Айни кунларда ушбу маҳаллани энг гўзал ва обод гўшага айлантириш мақсадида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
- Маҳалламизнинг замонавий қиёфаси барчамизни қувонтирмоқда, - дейди биз билан суҳбатда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ваҳобжон Зияев. - Белгиланган режа асосида маҳалла ҳудудидаги аҳоли турар жойларининг 149 тасида том ва ташқи фасад қисмлари тўлиқ қайтадан таъмирдан чиқарилиб, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилади. Маҳалла ҳудудида жойлашган маиший соҳа объектларида ҳам жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Шунингдек, маҳалланинг
Дастурда аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш масаласи ҳам инобатга олиниб, 2 минг
Дарвоқе, тадбиркорлик хусусида икки оғиз сўз: маҳаллада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Узоқ йиллардан буён фойдаланишсиз турган бинонинг тадбиркор Нозимахон Дадажоновага берилиши ва бунда тикувчилик цехи ташкиланиши натижасида қўшимча 15 та иш ўрни яратилди. Ҳозирда “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўргатаётган қиз-аёлларнинг қўли қўлига тегмаяпти.
- Ўтган йили муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида 100 миоллион сўмдан зиёдроқ шахсий маблағларимиз ҳисобига тикувчилик цехини ишга туширдик. Ўшандан буён ҳар куни 150 тагача аёллар кўйлакларини тайёрлаб, харидорларимизга етказиб беряпмиз. Кўриб турганингиздек, тикувчи қизларимиз бу ерда зўр шижоат билан меҳнат қилмоқдалар, энг муҳими, малакаларига қараб ўртача 1-1,5 миллион сўмдан ойлик маош олишяпти. Насиб қилса, ишлаб чиқариш тармоғини янада кенгайтириб, ишчиларимиз сонини 50 нафарга етказиш мақсадидамиз.
Ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектрларида ҳам жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Табиийки, бу эзгу ишларда аҳоли ҳам жимгина қараб тургани йўқ. Масалан, маҳалла қабристони атрофи
– Халқимиз Президент Шавкат Мирзиёевни кун-тун дуо қилиб яшамоқда, - дейди маҳалла фаолларидан бири Турғунали Усмонов. - Шу ёшга кириб, бу қадар улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларига гувоҳ бўлмаганман. Ана, мендан катталар ҳам айтиши мумкин: қишлоғимиз чиндан ҳам обод манзилга айланиб бормоқда. Ўтган йил куз-қишда лой кечиб мактабга қатнаган ўқувчилар энди кенг ва равон, асфальтланган кўчалардан юриб, ўқишга боради-келади. Улуғ ҳашарда пахтаободликлар ҳам фаол қатнашмоқдалар. Раҳбарларимизга минг раҳмат, ҳаётимиз, турмушимиз кундан-кунга яхшиланмоқда. Бир сўз билан айтганда, маҳалламизда амалга оширилаётган бу каби ишлар аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.