Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҚИШ – ҚИШЛИГИНИ ҚИЛАДИ, БИЗ ЭСА ЎЗ ИШИМИЗНИ
2019-10-16 14:53:20 1168
Мактабгача таълим муассасалари жорий куз-қиш мавсумига қай даражада тайёр? Етарли миқдорда қаттиқ ўтин ва кўмир заҳираси яратилганми? Озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси ва уларни сифатли сақлаш масаласи қандай ҳал этилмоқда? Умуман олганда, халқимиз фарзандларини совуқ мавсумдан соғ-саломат, ҳеч бир зиён заҳматсиз олиб чиқиш учун яна нималарга эътибор қаратиш лозим? Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов 5-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ташкилланган йиғилишда қатнашиб, юқоридаги долзарб саволларга масъуллардан жавоб талаб қилди. Йиғилишда давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда куз-қиш мавсуми учун жалб қилинган ишчи-ходимлар иштирок этди.
- Боғчаларимизда машғулот хоналарини жиҳозлаш, турфа хил гуллар, байроқчалар билан безатиш ўз йўлига, - деди туман ҳокими. – Лекин, энг биринчи навбатда, болажонларимизни қишдан эсон-омон олиб чиқишни ўйлашимиз керак. Барча хоналар талаб даражасида иситилиши, тарбияланувчилар машғулотларда эмин-эркин қатнашиши учун шароит яратиб беришимиз шарт. Токи, болалар чилладаям боғчага қатнашни канда қилмасин, ота-оналарда хавотир, саросималик пайдо бўлмасин. Қаттиқ ўтин, кўмир ёқилғиси ҳамда озиқ-овқат захираси сифатли сақланиши, уларнинг талон-торож қилинишига мутлақо йўл қўйилмаслиги керак. Биласиз, муҳтарам Президентимиз томонидан мактабгача таълим соҳасига юксак эътибор қаратилмоқда. Демак, ўз навбатида, сиз ҳам зиммангиздаги вазифаларга икки ҳисса масъулият билан ёндошмоғингиз талаб қилинади. Барча масъулларга бир ҳафта муддат берилади: ҳар ким ўз муассасасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида бажарилган ишларни яна бир карра пухта кўриб чиқсин. Майли, қиш – қишлигини қилсин, биз эса ўз ишимизни!
Мактабгача таълим бўлими мудири Раънохон Тиллаевага кўра, туманда мавжуд 52 та ДМТТда мавсумни беталофат ўтказиш бўйича масъуллар билгиланган. 2019 йил давомида муассасаларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 810 млн. сўм ажратилган. Бунинг ҳисобига 34 та ДМТТнинг
Бағдод тумани ҳокими
Ахборот хизмати.