Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФЕРМЕР ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАРНИ СИЙЛАДИ

×

 2019-10-19 18:18:23    1059

PDF yuklash
Chop etish


20 кунда давлатга пахта хомашёси сотиш бўйича контрактация шартномасини уддалаган “Серқуёш давр” фермер хўжалиги раҳбари Усмонали Аҳмадалиев йиғим-теримда фаоллик кўрсатган теримчиларни муносиб тақдирлади.

Жорий йилда 40 гектар майдонга чигит қадаган хўжалик аъзолари ўртача ҳосилдорликни 40 центнердан оширишга муваффақ бўлишди. Бунда “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг уюшқоқлиги, ҳамжиҳатлиги алоҳида аҳамият касб этди, албатта.


- Айниқса, мавсумда оилавий тарзда қатнашиб, энг юқори кўрсаткичларга эришганлар кўпчиликни ташкил қилди, - дейди туман ҳокимлиги вакили, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг туман жамияти раиси Шерзод Мухамов. – Масалан, Холидахон опа Раҳматуллаева ва Шаҳзодахон Маназарова ўз яқинлари билан биргаликда 7 тоннадан ортиқ “оқ олтин” териб олишга муваффақ бўлдилар. Шунингдек, Дилноза Абдураимова, Шарифа Имомназарова сингари илғор теримчиларимиз ҳам хирмонимизга 4,5-5 тоннадан ҳисса қўшдилар. Уларнинг бундай фидокорликлари туман ҳокимлиги ва фермер томонидан давомли тарзда рағбатлантириб борилди.

Фермернинг айтишича, режа ортиғи билан бажарилган бўлса-да, давлатга ҳалигача қўшимча пахта сотилмоқда.

- Пахта дегани – қайнар булоққа ўхшайди: ишловини бериб турсанг, ҳарорат етарли бўлса, бугун териб олинган дала 3 кундан кейин яна оппоқ бўлиб тураверади, - дейди Усмонали ака. – Худога шукр, ҳукуматимиз, халқимиз ва раҳбарларимиз олдида уялиб қолмадик, юзимиз ёруғ бўлди. Мавсумда мени қўллаб-қувватлаб турган барча-барчага, айниқса, қоракўллик, бегваччалик теримчиларга минг раҳмат. Улардан бир умр миннатдорман.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда туманда 154 та фермер хўжалиги билан давлатга пахта сотиш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, 18 октябрь ҳолатига кўра, уларнинг 127 таси ўз мажбуриятини бажаришга эришган.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.