Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2020 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ҒАЛЛА ЭКИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНМОҚДА

×

 2019-10-21 13:45:18    1211

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда давлатга белгиланган режага нисбатан 5 минг тонна ортиқ ғалла сотишга муваффақ бўлган туманимиз деҳқон-фермерлари келгуси йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини якунламоқдалар. Айни кунларда дала майдонларида қизғин давом этаётган мазкур жараён хусусида батафсил маълумот олиш учун Бағдод тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Орифжон Ҳалимовга юзландик.

- Келгуси йилда давлатимиз хирмонига 27-28 минг тонна ғалла топширишни мақсад қилганмиз, - дейди суҳбатдошимиз. – Бунинг учун 8 минг 300 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, бунинг 6 минг 400 гектари ғўза қаторораси, 1 минг 900 гектари очиқ майдондан иборат. Кўряпмизки, муҳтарам Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижа бериб, фермерларимизда ерга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Ғаллачиликда ҳосилдорликни 60-70 центнердан оширишга муваффақ бўлган фермерларимиз бор. Масалан, “А. Мадаминов” фермер хўжалиги бу йил ғалладан 1 миллиардга яқин даромад кўрди. Йилдан-йилга ана шундай илғор фермерларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Насиб қилса, келгуси йилда ҳосилдорликни 70-80 центнерга етказамиз. Бунинг учун ҳозирданоқ астойдил меҳнат қиляпмиз. Ҳар гектар ерга 500 килограмм суперфосфат ўғити билан ишлов берилиб, 300 килограммдан уруғ сарфланмоқда.


 Табиийки, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштириш бўйича ўзига хос агротехник талаблар мавжуд. Агар деҳқон уларга таяниб иш тутса, меҳнатдан қочмаса, албатта, кўзлаган мақсадига эришади. Акс ҳолда, ўзига билдирилган ишончни оқлай олмасдан, раҳбарлар ва халқимиз олдида ер чизиб қолиши ҳеч гап эмас. Фурсати келганида, очиқ майдонларга ғалла экишнинг агротехник талаблари бўйича суҳбатдошимизнинг фикрлари билан тинишдик.

- Очиқ майдонларда ғалла экиш учун дастлаб майдон яхшилаб шудгорланади, текисланади, - дейди мутахассис. – Ана ундан сўнг белгиланган меъёрда ўғит солинади ва жўяк тортилади. Шундан кейингина майдон ғалла экишга тайёр ҳисобланади ва уруғ экилади. Бизнинг далаларимизда тупроқ зичлиги нисбатан юқори бўлгани сабабли, ғалла экишда уруғни кўп миқдорда тупроқ кўмиб қолмаслигига алоҳида эътибор берилиши керак. Уруғлик дон билинар-билинмас даражада тупроқ билан аралашиб қолса, бас, шуниси етарли. Албаттаки, экиш ишлари якунлангандан кейиноқ суғоришни бошлаш талаб этилади. Агар майдон вақтида суғорилмаса, экилган дон қушлар учун тайёр озуқа бўлади ва ҳосилдорликка сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади.

Суҳбатдошимизга кўра, туманимизда ғалла экиш ишлари 25 октябрда тўлиқ якунланади. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 90 фоиздан юқорироқни ташкил қилмоқда.


Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.