Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОДЛИК ЗИЁКОРЛАР БИР КИТОБГА ЖАМЛАНДИ

×

 2019-10-26 16:09:14    1088

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани халқ таълими бўлими тизимидаги муассасаларда меҳнат қилиб, муносиб шон-шуҳрат қозонган фахрий педагоглар, айни пайтда соҳада самарали фаолият юритиб келаётган ўқитувчи-мураббийлар, иқтидорли ёшлар ҳамда таълим самарадорлигини оширишда яқиндан кўмак бериб келаётган фидойи инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Бағдод зиёкорлари” номли энциклопедик тўплам босмадан чиқди.

Мақсуджон Холматов раҳбарлиги ва муаллифлигида тайёрланган тўплам Муҳаммаджон Турсунов, Тўлқиной Тожиева, Тўлқинжон Каримов, Тоҳиржон Ҳамроқулов, Солижон Усмонов, Дилфузахон Каримова, Эминжон Каримов, Жаҳонгир Саримсоқов ва яна кўплаб ташаббускорлардан иборат ижодий гуруҳнинг 3 йиллик машаққатли меҳнатлари самарасидир.

Пойтахтдаги “Наврўз” нашриётида нашрга тайёрланган мазкур тўплам “IPAK YO`LI POLIGRAF” босмахонасида минг нусхада чоп этилди. Унинг тақдимот маросими яқин кунларда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.