Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг Б И Л Д И Р И Ш И

×

 2019-10-29 11:21:32    1107

PDF yuklash
Chop etish


ЖОРИЙ йилнинг 22 октябрида “21asr.uz” сайтида “Бағдодлик фермерларнинг айримларида сув танқислиги сабабли боғлари қуриб бормоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

 

Туманнинг дашт ҳудудида жойлашган “Боғбон”, “Ойгул Дилроз Шоҳзамон” ҳамда “Жамолиддин сайёд” боғдорчилик фермер хўжаликларида боғлар ва экин ерларини суғориш билан боғлиқ муаммо туман сув хўжалиги гидрометри Муҳаммадқаюм Рўзиев ҳамда юқорида номлари тилга олинган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда ўрганилди.


Маълум бўлишича, шу йилнинг 10 октябрь санасида ҳам мазкур ҳудуд вилоят ва туман сув хўжалиги мутахассислари томонидан ўрганилган. Ўрганиш давомида ҳудуднинг рельефи, ероти сувларининг жойлашуви, боғ ва экин майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш имкониятлари атрофлича таҳлил қилиниб, фермерларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари батафсил тушунтирилган. Шунингдек, тик қудуқ чиқариш ёки суғоришнинг тежамкор усулларини қўллаш учун банкдан имтиёзли кредит олиш тартиби бўйича ҳам боғбонларга керакли кўрсатма ва тавсиялар берилган.

22 октябрь кунги ўрганиш давомида, аввалги ўрганиш хулосаларидан келиб чиққан ҳолда, фермерлар ўз маблағлари ҳисобидан тик қудуқ чиқаришга келишиб олганларини маълум қилишди.