Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОЙДИНБУЛОҚДА 4,1 МЛРД. СЎМЛИК МТТ ҚУРИЛДИ
2019-11-04 14:39:51 1260
Бағдод тумани марказидан 25 чақирим масофада жойлашган “Ойдинбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида инвестиция дастури асосида янги мактабгача таълим ташкилоти биноси қад ростлади. Бунинг учун инвестиция дастури асосида 4,1 млрд. сўм маблағ сарфланди.
- Ҳудудимизда 634 та хўжалик бор, - дейди МФЙ раиси Абдували Ҳусанов. – Анча йиллардан буён фарзандларимиз учун шунақа замонавий шароитларга эга бўлган боғчага эҳтиёжимиз бор эди. Минг шукр, раҳбарларимиз буни ҳисобга олишиб, қисқа фурсатда кўркам, ҳар томонлама қулай бўлган янги иншоотни қуриб беришди. Халқимиз бундан жуда миннатдор: биз кўрмаганни болаларимиз, набираларимиз кўряпти, деб Президентимизга раҳмат айтишяпти.
Мазкур ҳудудда маълум муддат аввал мослаштирилган бинода 55-МТТнинг филиали ташкил этилган эди ва бу билан 56 нафар бола қамраб олинганди. Янги бино эса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, тез орада унинг фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
- Қурилиш ишларини февраль ойида бошлагандик, - дейди биз билан суҳбатда “Жасурбек Имронбек қурилиш” хусусий фирмаси раҳбари Жасурбек Ғиёсов. – Айни пайтда ички деворларга ранг бериш ишлари якунланмоқда. Насиб қилса, ноябрь ойининг ўрталарида объект тўлиқ фойдаланишга топширилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.