Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲУҚУБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИК ҲОЛАТЛАРИ ТАҲЛИЛИГА БАҒИШЛАНДИ

×

 2019-11-08 15:40:52    1179

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокимлиги фаоллар залида жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида ҳудудда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник Аҳроржон Адхамов, Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов, туманда ташкилланган секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, диний идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган йиғилишда, нотинч, болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ҳамда жиноятчиликка мойиллиги юқори бўлган оилаларда мунтазам профилактик тадбирларни ўтказиб бориш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилган бўлса-да, бу борадаги ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилгани қайд этилди.


-  Бунинг оқибатида, туманда 10 ой давомида 135 та жиноят қайд этилган, - дея таъкидлади Ф. Қосимов. – Тўғри, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 тага кам, бироқ жиноятчиликнинг айрим турлари салмоғи ҳамон юқорилигича қолмоқда. Айниқса, жиноятларнинг 43 таси (31,8 фоиз) маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида содир этилгани ҳар биримизни сергак торттириши керак эмасми?! Эътибор беринг, инсон ҳаёти билан боғлиқ, фуқароларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлими билан якунланган жиноятлар 34 тани ташкил қилмоқда. Бу эса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 тага кўп, демакдир. Яна тан олайлик, қасддан одам ўлдириш жинояти 4 тага камайиб, 1 тани ташкил қилди, лекин бу турдаги жиноятнинг биттаси ҳам кўп! Ахир энг олий мавжудот – инсон ҳаётига тажовуз қилинмоқда. Оқибатда, битта оила боқувчисини йўқотмоқда, болалар отасиз ёки онасиз қолмоқда. Бунинг ижтимоий бадали ҳар биримизнинг елкамизга тушади!

Вилоят ҳокими ўринбосари таъкидлаган мазкур жиноят жорий йилнинг 20 апрель санасида “Ирғоли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир этилган: фуқаролар Л. Ҳ ва Г. Қ ўзаро жиноий тил бириктириб, бошқа бир фуқаро – М. С.нинг ҳаётига зомин бўлди.

Бундан ташқари, баданга қасддан оғир шикаст етказиш, босқинчилик ҳолатларида тенглик сақланиб қолган ва бу турдаги жиноятчиликни камайтириш чоралари кўрилмаган. Ўтган 10 ой давомида 8 та ўғирлик жинояти қайд этилган бўлиб, 2018 йилнинг айни даврига нисбатан 12 тага камайишига эришилган. Гиёҳвандлик моддаларини сотиш, тайёрлаш, сақлаш ва олиб юриш билан боғлиқ жиноятлар жорий йилда 7 марта қайд этилган ҳамда ўтган йилга нисбатан 1 тага камайган. Бу турдаги жиноятлар туманнинг “Қароқчитол”, “Мирзаобод”, “Мурувват”, “Хитой”, “Ўзбекистон”, “Чўринди” ва “Бедарак” МФЙларида содир этилган.

Ачинарлиси, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш, вальюта операциялари қоидаларини бузиш ҳамда фирибгарлик жиноятлари салмоғи ҳамон юқорилигича қолмоқда. Шунингдек, ўтган 2018 йилда туманда кузатилмаган айрим жиноят турлари бу йил қайд этилган. Масалан, қалбаки пул ва қимматли қоғозлар ясаш билан боғлиқ жиноят ҳамда ўқотар қурол билан қилинган жиноят ўтган 10 ой давомида 1 мартадан юз берган.


Минг афсус, туманда аёллар томонидан содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 тага ошиб кетишига йўл қўйилиб, 29 тани ташкил қилмоқда. Бу жиноятларнинг 1 таси қотиллик, 2 таси ўғирлик, 11 таси фирибгарлик, 6 таси иқтисодий ва яна 3 таси бошқа турдаги жиноятлардир. Уларни содир этишда жами 25 нафар аёл иштирок этган.

Туманда оилалар ва оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, оилаларда тинчлик ва тотувликни сақлаш, маънавий соғлом муҳитни яратиш, турли низоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, қайнона-келин ўртасидаги муносабатларнинг ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибатга асосланишига эришиш, оиладаги маънавий муҳит барқарорлигига жамоатчилик эътиборини кучайтириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш борасидаги ишлар ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилгани йиғилишда алоҳида қайд этилди. Бунинг оқибатида, жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 143 та ажрим кузатилиб, яна 135 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар аниқланган, 273 та шаръий никоҳ асосида яшаётган оилалар вужудга келишига йўл қўйилган.

Таъкидландики, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳар бир салбий ҳолатга муросасизлик билан ёндошиш учун туманда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш лозим. Токи, “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак”, деган туйғу ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар онгида шаклланиши, бефарқлик, лоқайдликка барҳам берилиши, пировардида, ҳар бир оила, таълим муассасаси, ҳар бир маҳалла жиноятчиликдан холи ҳудудга айланиши жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг муҳим шарти эканини чуқур англаб етсин. Йиғилишда, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш зарурлигини қайд этилди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.